28 Январ 2025 йил 1034

Қарор ижроси амалда

Маҳалла тинч бўлса, жамият тинч, жамият тинч бўлса, юртимиз тинч. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилмай олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Юртбошимиз томонидан шу йилнинг 3 январида қабул қилинган қарорида белгиланган вазифалар жойларда амалиётга татбиқ этилмоқда. Куни кеча Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБ раҳбарияти “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғини еттилик вакиллари, ҳудудга бириктирилган ЙПХ, ППХ инспекторлари, психолог-инспектор, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда мутасадди идоралар масъуллари иштирокида қарорнинг ижросига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар қарорнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, ҳудудларда жиноятларни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил шахсларни аниқлаш, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш бўйича манзилли тушунтириш ишлари олиб боришга урғу беришди. Шунингдек, намунавий “Йўл харитаси” бўйича жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва огоҳлантириш ишларини кенг миқёсда олиб бориш хусусида тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда ҳамкорликдаги иш режалари белгиланди. Бу каби учрашувлар туман ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech