24 Август 2025 йил 457

Пробация рўйхатида турувчилар билан юзма-юз мулоқот

Халқ дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган саволларига қонуний жавоб бериш, дардига малҳам бўлиш орқали фуқароларимизни юртимиз равнақи, тараққиёти, қонуний давлат, фуқаролик жамияти барпо этишга бўлган ишончи тобора мустаҳкамланиб келмоқда. Жамиятимизда ҳеч ким ўз ташвиш ва муаммолари билан ўз ҳолига ташлаб қўйилмаган. Хусусан, билиб-билмай жиноят содир этиб, жазо муддатларини ўтаб келаётган маҳкумларнинг ҳам. Бунга куни кеча Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи Музаффар Сайдазимов томонидан туман Пробация бўлими рўйхатида турувчи маҳкумлар билан ўтказилган сайёр қабули яққол мисол. Раҳбар томонидан Пробация бўлими рўйхатида турувчи маҳкумлар билан сайёр қабул ўтказилди. Тадбир давомида маҳкумларнинг кундалик турмуш тарзида учраётган муаммо ва таклифлари тингланди. Ўрганишлар натижасида мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Таъкидлаш лозимки, ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, қатор масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Мурожаатлардаги важларни текшириш муддат талаб қилганлари юзасидан ижро муддатлари белгиланиб, уларни қонунан ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари ҳар бир маҳкум билан профилактик-тушунтириш суҳбатлари олиб борилди. Улар орасида ўз хатоларини англаб, тўғри ҳаёт тарзини танлаган, ҳалол меҳнат билан турмушларини йўлга қўйиш ниятида бўлганларнинг кўпайиб бораётгани эътирофга лойиқ. Бу муттасил равишда олиб борилаётган суҳбатлар, профилактик-тушунтириш ишларининг натижаси, албатта.

Барча янгиликлар

Text to speech