Пробация рўйхатидаги фуқаролар иш билан таъминланмоқда
Хабарингиз бор Мирзо Улуғбек туманидаги Марказий истироҳат боғида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ва туман камбағалликни қисқартириш ва аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ пробация бўлими рўйхатида турувчи 40 нафар назорат остидаги шахслар ҳам иштирок этишди. Ушбу фуқароларнинг 10 нафари ўзини қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ишга ёлланмалар олди.
Шунингдек тадбир давомида назорат остидаги шахслар туман ҳокими ва ярмаркада қатнашаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув, давра суҳбати ташкил этилди.