6 Август 2025 йил 475

Пробация ҳисобида турувчилар билан учрашув

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил бошида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш орқали ҳудудларда тинчлик, осойишталикни таъминлашга қаратилган қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини босқичма-босқич ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбир натижаларидан ҳам англаш мумкин. Куни кеча Бектемир тумани ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан ”Роҳат” маҳалласида ойлик доирасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга мойил ҳамда пробация ҳисобида турувчи шахслар билан профилактик-учрашув ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, масъуллар иштирок этиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг соғлом оила, соғлом турмуш тарзига, фарзандлар тарбияси, инсоннинг жамиятдаги обрўси ва ўрнига салбий таъсири ҳақида фикр-мунозара юритдилар. Шу билан бирга маҳкумларнинг муаммолари ҳамда саволлари ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Хусусан, паспорт алмаштириш, иш жойини ўзгартириш, шартли озодликка чиқиш кабилар билан боғлиқ мурожаатлари бўйича батафсил маълумотлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди. Ойлик доирасидаги бу каби ҳуқуқий, профилактик-тушунтириш борасидаги ишлар пойтахтнинг барча туманларида амалга оширилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech