Президент қарори ижроси ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муҳокама қилинди
Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов бошчилигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-110-сон қарори ижроси ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман прокурори З. Зиядуллаев, туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник О. Қайимхўжаев, таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-110-сон қарори ижроси, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид чора-тадбирлар ва мактабларда ўқувчиларнинг дарс жараёнларига қатнаши ҳолатига қаратилди. Шунингдек, мактаблардаги ахборот ва таълим муҳити, ўқитувчиларнинг роли, ижтимоий масала ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган қадамлар ҳамда жамоатчиликнинг буларга оид фаолияти муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида аниқланган камчиликлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида масъуларга аниқ йўналишлар бўйича кўрсатмалар берилди. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган янги чора-тадбирлар белгиланди. Масъуларга ушбу масалалар бўйича тўлиқ тушунтиришлар берилиб, ҳар бир топшириқ ва вазифа юклатилди.