2 Ноябр 2025 йил 281

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида ЮНЕСКО ташкилотининг 80 йиллиги муносабати билан кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди

Бугунги кунда табиатни асраш, атроф-муҳитни соф сақлаш ва экологик мувозанатни таъминлаш инсоният олдида турган энг долзарб масалалардан биридир. Бу йўналишдаги энг самарали ва оддий тадбирлардан бири — дарахт экиш ҳисобланади. Дарахтлар нафақат гўзаллик ва соя манбаи, балки Ер юзидаги ҳаётнинг асосий суянчиғи саналади. Улар чангни тўсади, ҳавони намлайди ва иқлимни меъёрлаштиради. Шаҳримизда кўкаламзор майдонлар сони кўпайгани сайин ҳаво сифати яхшиланади, иссиқлик даражаси пасаяди, экологик вазият меъёрлашади.

Тошкентни “яшил шаҳар”га айлантириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Бектемир туманининг “Нурли йўл” маҳалласида бўлиб ўтди. ЮНЕСКО ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган экологик тадбирда минг туп манзарали дарахтлар экилди. Тошкент шаҳар ҳокимияти, ИИББ, Миллий Гвардия, Солиқ бошқармаси, прокуратура, Бектемир тумани ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиқлари, туман мутасаддилари, депутатлар, маҳалла раислари фаол иштирок этган мазкур акция барча соҳа вакилларини эзгу мақсадда бирлаштирди. Зеро, дарахт экиш — бу табиатга қилинган инъомдир. Ҳар бир экилган дарахт келажак авлод учун соф ҳаво, соя ва ҳаёт манбаи бўлиб хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech