30 Октябр 2025 йил 443

Пойтахтимизда “Пайшанба -ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да амалга оширилган тадбирлар

Юртимизда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилган. Кенг миқёсдаги профилактик тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида ўзгача ёндашув ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади. Бугунги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни ҳам туманлар ИИО ФМБ, ҳокимият, прокуратура, суд ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари иштирокидаги тонгги кенгайтирилган йўриқномалардан бошланди. Йўриқномада ҳар бир соҳа вакилларига амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди.

Йўриқномада кўзда тутилган амалий ишларга асосан таълим муассасаларида ўтказилган тарғиботлар давомида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб бораётган киберфирибгарлик, гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан боғлиқ жиноятлар ва улардан ҳимояланиш йўллари, жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, билиб-билмай жиноят йўлига кириб қолмаслик ҳақида маълумотлар ва тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, туманлар ИИО ФМБ раҳбарлари иштирокида жойларда содир этилган жиноятлар муҳокамалари ўтказилди. Жамоатчилик вакиллари, маҳалла еттилиги ва фаоллари, пробация назорати остидаги шахслар иштирокида ўтказилган муҳокамаларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитлари таҳлил қилинди. Келгусида бу каби жиноятларга йўл қўймаслик борасида мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Кун давомида ИИО ходимлари ва маҳалла масъуллари томонидан низоли оилалар ҳолидан хабар олинди, уларнинг муаммолари ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди.

Профилактика куни доирасида туманларда пробация ҳисобида турувчи шахслар билан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди, шунингдек сайёр судлар ташкил этилди. Сайёр суд мажлисларида пробация ҳисобида турувчи шахслар ўзини намунали хулқи ва тузалиш йўлига ўтганлиги сабабли муддатидан илгари жазодан озод қилишни сўраб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди. пробация хизмати ходимларининг тақдимномаларига асосан ҳалол меҳнатни, тузалиш йўлини танлаган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига биноан муддатидан аввал шартли озод этилган бўлса, пробация назорати қоидаларини бузган шахсларга эса суд томонидан оғирроқ жазо тайинланди.

Бу каби профилактик тарғибот ишлари содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, огоҳлик ва ҳушёрликни сусайтирмаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, ҳуқуқий маданиятини оширишда, салбий ҳолатларга қарши иммунитет ҳосил қилиш кабиларда ўз самарасини беради.

Барча янгиликлар

Text to speech