27 Октябр 2025 йил 499

Пойтахт ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати биносида ИИББ раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Унда қриққа яқин юридик ва жисмоний шахслар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди ҳамда қонун доирасида кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 15 таси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди, 8 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. 15 нафар мурожаатчининг мурожаати сабаблари ўрганилганда, улар келтирилган маълумотларни атрофлича ўрганиш, қўшимча текширув ва маълумотлар тўплаш зарурлиги туфайли тегишли муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди ва зарур топшириқлар берилди.


Шахсий қабул давомида ўрганиб чиқилган мурожаатлар ички ишлар органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган мурожаатларни, хусусан, суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш, кадрлар масалалари билан боғлиқ, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар кабиларни ташкил этди.


Бу каби шахсий ва сайёр қабуллар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech