3 Октябр 2025 йил 494

Шайхонтоҳур туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Ноширлик-матбаа техникуми биносида ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда 54 нафар юридик ва жисмоний шахслар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди. Мурожаатларни ўрганиш чоғида уларнинг 17 таси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. 14 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. 23 та мурожаатларда келтирилган маълумотларни атрофлича текшириш ва қонуний хулоса чиқариш учун қўшимча муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, уларнинг ижросини таъминлаш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шахсий қабул давомида тушган 36 та мурожаатлар бевосита ички ишлар органлари билан боғлиқ бўлиб, улар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, пробация ҳисобидан чиқариш, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, ички ишлар органлари ходимлари фаолияти, республика фуқаролигини олиш ҳамда паспорт тизимига оид ва бошқаларни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, бу каби қабуллар жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари, саволларига эътибор ва индивидуал ёндашув орқали уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига, инсоний манфаатларига ҳурмат ва кафолат намоён этилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech