Байрамлар олдидан мушакбозликка қизиқувчи, ўзлари ҳам ундан фойдаланишни хуш кўрувчилар сони кўпайиб қолади. Бироқ, мўмай даромад топиш илинжида техник хавфсизликларга риоя этмай қўлбола шароитларда ишлаб чиқарилган, ноқонуний йўллар билан юртимизга олиб кирилаётган пиротехник воситаларнинг инсон ҳаёти, саломатлиги учун зарарли оқибатлари ҳақида ўйлаб кўришмайди. Тошкент шаҳар ИИББ тезкор хизмат ходимлари томонидан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган сифатсиз ва хавфли бўлган пиротехника воситаларининг навбатдаги ноқонуний муомаласи тўхтатиб қолинди. Миробод тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ходимларнинг эътиборини ўзини шубҳали тутган фуқаро тортади. Шахсига аниқлик киритиш мақсадида тўхтатилган ушбу фуқаро 2007 йилда туғилган, А.Достон эканлиги маълум бўлди. Унинг ёнидан сотиш учун олиб юрган, умумий нархи 7.500.000 сўм бўлган 22 дона пиротехника воситалари аниқланди. Ушбу далилий ашёлар холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185 прим 1-моддаси (“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.