Байрам арафасида сертификатсиз пиротехника воситаларидан фойдаланган фуқароларнинг жароҳат олиш ҳолатлари кўпайиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пиротехника буюмларининг қонунга ҳилоф муомаласини аниқлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, контрафакт маҳсулотлар мусодара қилинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 27 декабрь куни соат тахминан 05.50 да Янгиҳаёт туманида, ИИББ патрул-пост хизмати бригадаси ходимлари томонидан Aкмалжон Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, салони ичида 86.400 дона “Британик” ҳамда “Золотой песок” номли пиротехника маҳсулотлари борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилиб, пиротехника буюмлари туман ИИО ФМБга топширилган.