2 Декабр 2022 йил 1808

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан сертификатсиз пиротехника маҳсулотларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан аҳоли ҳаёти ва соғлиғига таҳдидни олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, пиротехника буюмларини аниқлаш ва мусодара қилиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, контрафакт маҳсулотлар мусодара қилинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1 декабрь куни тахминан соат 03:45 ларда Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида ППХБ ходимлари Ш.Кузиев ва К.Мирзаевлар томонидан "Исузу" русумли юк автомашинаси тўхтатилиб холислар иштирокида текширилганда, юкхонасида 3 қути ичида жойлаштирилган жами 506 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Унутманг! Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Барча янгиликлар

Text to speech