Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБ вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологи томонидан 14 ва 16 ёшли икки нафар вояга етмаган фуқаролар аниқланди. Суриштирув давомида, улар Сардоров Жумавой Дилшод ўғли ва Сардоров Шохрух Дилшод ўғли эканлиги аниқланган. Бироқ уларнинг қариндошлари, яшаш жойи ҳақидаги маълумотлари, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, туғилган ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас. Ҳозирда Жумавой ва Шохрух Сардоровлар Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахслар ҳақида маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг 71-231-87-56, 71-231-87-54 ёки “102” рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг манзили: Юнусобод тумани, Хушнаво кўчаси 102-уй.