Ёшлар – жамиятнинг келажаги, тараққиётимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи. Шу боисдан, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, фикр алмашиш жуда муҳим аҳамиятга эга. “Хавфсиз ва соғлом даргоҳ” ойлиги муносабати билан, Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Маҳкам Вафоев туманда жойлашган “Sarbon” университети талабалари, шунингдек Тошкент Фармацевтика институти Академик лицейида таҳсил олаётган ўқувчилар билан “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш”, “Хавфсиз кибермакон” мавзуларида учрашув ўтказди. Учрашувда таълим муассасаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тарқалишининг олдини олиш, уларнинг оғир оқибатлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек ҳуқуқий саводхонлик масалалари муҳокама қилинди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди. Мазкур тарғибот тадбирлари ёшлар онгида ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш, уларни салбий иллатлардан огоҳ этиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилмоқда. Бу каби профилактик, огоҳлантириш тадбирлари туманнинг барча маҳаллалари, ўқув юртлари ва муассасаларида мунтазам равишда ўтказилмоқда.