9 Август 2025 йил 525

ОИВ инфекциясининг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди

330-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар ОИТС га қарши курашиш маркази, туман ҳокимлиги ҳамда туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида ОИВ инфекциясининг профилактикасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида марказ мутахассислари томонидан умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда тиббиёт ходимларига ОИВ инфекцияси, унинг юқиш йўллари, профилактикаси ва зарурий эҳтиёт чоралари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга тақдимотлар ҳамда савол-жавоблар орқали мавзу бўйича зарур билим ва кўникмалар берилди.

Тадбир якунида бу борада таълим муассасаларида самарали тарғибот ишларини олиб бориш бўйича таклифлар билдирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech