2 Октябр 2025 йил 753

ЭЪЛОН

🚧 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Сергели туманида, Қумариқ кўчасида диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилмоқда.
👷‍♂️ Ишлар пудрат ташкилоти томонидан 2025 йил 15 октябрга қадар йўл қисми ёпилган ҳолда амалга оширилади.
Ишлар давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, Аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ҳамда яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.

Юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва вазиятни тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

Барча янгиликлар

Text to speech