ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Белгиланган вазифалар ижроси билан аҳамиятли

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ўтказилган йиғилишди туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этишди. Шунингдек, куни кеча Президентимиз бошчилигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашга қаратилган намунавий амалиётни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган танқидий руҳдаги видеоселектор йиғилишида қайд этиб ўтилган ҳолатларга эътибор қаратилди. Масъуллар томонидан ҳар бир маҳалладаги криминоген вазият, муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш борасида раҳбарларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, бу йўналишда тизимли ёндашувни кучайтириш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллада “Хавфсиз ҳудуд” тамойилини тўлиқ жорий этиш бўйича қатор аниқ вазифалар белгиланди. Ваколатли раҳбарлардан соҳада шахсий жавобгарликни кучайтириш, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳар бир мурожаатга ўз вақтида муносабат билдириш қатъий талаб этилди.Тадбир якунида масъул ходимларга профилактик тадбирлар ижросига жиддий ва янгича ёндашув, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашга доир зарурий кўрсатмалар берилди.

2 Феврал 2026 йил

119

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Танлов қуйидаги хизматларга сержантлик лавозимларига ўтказилади: - Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см); - Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см); - Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см). Номзодларга қўйилган талаблар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; - Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши; - Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги; - Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (захирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди); - Олий маълумотга эга бўлиши. Танловда иштирок этиш истаги бор номзодлар, 2026 йилнинг 20 февраль кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 1А-уй) биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан, ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун), олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишлари сўралади. Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади. Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.

31 Январ 2026 йил

2616

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йилнинг март ойидан бошлаб, ҳар ойнинг охирги якшанба куни Ички ишлар вазирининг қабуллари ўтказиб келинди

Жорий йилдан бошлаб аҳолига қулайлик яратиш ҳамда совуқ об-ҳаво шароитида узоқ масофа босиб келишларини олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг шахсий қабули қуйидаги тартибда амалга оширилади: Жорий йилнинг 1 февраль (якшанба) куни соат 10.00 — 14.00га қадар Тошкент шаҳри аҳолиси учун ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3 уй) ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳолиси учун ҳудудий Ички ишлар органлари биносидан онлайн шаклда, шу куни соат 14.00 дан 22.00 га қадар видеоконференц алоқа орқали ташкил этилади. ——— Шу билан бирга жорий йилнинг 1 февраль (якшанба) куни ҳудудий Ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий қабуллари соат 10.00дан бошлаб қуйида белгиланган манзилларда ташкил этилади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Равшан Султанходжаевнинг шахсий қабули ИИВ ҳузуридаги «ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3 уй) ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг шахсий қабули Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ биносида ўтказилади (Манзил: Нукус шаҳар, А.Темур кўчаси,129-а уй). Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси полковник Абдувосит Абдуразаковнинг шахсий қабули вилоят ИИББ биносида ўтказилади (Манзил: Нурафшон шаҳар, Янгиобод кўчаси, 71-уй). Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Ҳайдаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Гулистон шаҳар, И.Каримов кўчаси, 1-уй). Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шахсий қабули ИИВ Жиззах академик лицейида ўтказилади (Манзил: Жиззах шаҳар, Сайил жойи маҳалласи, Ш.Бобоев кўчаси, 14-уй). Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Тохир Ариповнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 89-уй). Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азат Тасбаевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Навоий шаҳар, А.Навоий кўчаси 7-уй). Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсуновнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 10-уй). Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Аюбхон Рахматуллаевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 13-уй). Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Наманган шаҳар, Н.Намангоний кўчаси, 16-уй). Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Андижон шаҳар, А.Навоий шох кўчаси, 26-уй). Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоиловнинг шахсий қабули вилоят ИИБда ўтказилади (Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 47-уй). Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг шахсий қабули вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ўтказилади (Манзил: Термиз шаҳар, “Юлдуз” маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 56-уй). Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдумажид Шермухамедовнинг шахсий қабули вилоят ИИБда ўтказилади (Манзил: Урганч шаҳри, Аль-Хоразмий кўчаси 25-уй)

31 Январ 2026 йил

1894

Интерактив хизматлар

Text to speech