Яшнобод туманидаги турар мажмуасида замонавий қўриқлаш тизимлари тақдимоти ўтказилди
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ташаббуси билан туманларда барпо этилаётган янги турар-жой мажмуаларида хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда келажакда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган хонадон ва иншоотларни ишончли қўриқлаш мақсадида замонавий технологияларга асосланган қўриқлаш тизимлари бўйича кенг маълумотлар бериб келинмоқда.
Шундай тақдимотлардан бири Яшнобод туманида бунёд этилаётган турар-жой мажмуаларидан бирида бўлиб ўтди. Тадбирда мажмуа масъулларига қўриқлаш тизимларининг афзалликлари, фойдаланишдаги қулайликлари ва техник қўриқлаш тизимига уланиш тартиби тушунтирилди. Мазкур тизимлар жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир этилган ҳолларда тезкор фош этишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Мутасаддилар, қўриқловга олинадиган бино ва хонадонлар ҳамда мол-мулклар ишончли тарзда ҳимояланишини қайд этишди. Бундай ташаббус келгусида фуқароларнинг осойишта ҳаёт кечиришига хизмат қилади.