Яшнобод туманидаги “AJOU” университети мажлислар залида туман ҳокимлиги ва ИИО ФМБ раҳбарияти иштирокида жиноят муҳокамаси ўтказилди.
Муҳокама давомида 2025 йил 26 октябрь куни “Ҳосиятли” маҳалласида содир этилган, икки фуқаро ўртасида маст ҳолдаги можаро оқибатида оғир тан жароҳати етказиш ҳолати кўриб чиқилди.
Йиғилишда маҳалла еттилигининг фаолияти танқидий баҳоланди ва бундай ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилиш якунларида Пробация назоратидаги шахслар ва муқаддам судланганлар билан учрашув ўтказилиб, қонунчиликдаги янгиликлар, ижтимоий мослашув ва бандликни таъминлаш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди.