29 Сентябр 2025 йил 486

Яшнобод туманида сайёр суд мажлиси ўтказилди

“Ajou” университети мажлислар залида пробация назоратидаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судяси Э. Аҳбутаев томонидан Пробация бўлими тақдим этган 15 та тақдимнома кўриб чиқилди. 13 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) асосида шартли озод қилинди, 2 нафарининг жазоси эса 46-модда (Ахлоқ тузатиш ишлари) асосида оғирроғига алмаштирилди.

Тадбирда Яшнобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва ички ишлар органлари масъуллари иштирок этиб, назоратдаги ёшлар билан мулоқот ўтказди, тушунтиришлар берилди.

Кибермакон ойлиги доирасида ИТ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар ҳамда аёллар томонидан содир этилаётган жиноятларни камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech