31 Октябр 2025 йил 330

Яшнобод туманида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 10-сентябрдаги 163-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод туманидаги умумтаълим мактабларида маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга олиб чиқиш, ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш орқали салбий иллатларга қарши курашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда оила, маҳалла ва мактаб ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашувни йўлга қўйиш, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларига мос шарт-шароит яратиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳамкорлик бўйича комплекс ишлар режаси ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб уни босқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.

Барча янгиликлар

Text to speech