11 Ноябр 2025 йил 141

Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида иқтидорли талаба-қизлар билан учрашув ташкил этилди

Ўз келажагинг учун ўзинг масъулсан шиори остида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти раиси ўринбосари, Ўзбекистон болалар ташкилоти Бошқарув кенгаши раиси биринчи ўринбосари Ҳуснора Ахадова ҳамда Тошкент шаҳри ИИББ бошқарма бошлиғининг ўринбосари, подполковник, Раҳбар аёллар мактаби битирувчиси, ”Йил аёли” миллий танловининг ғолиби Ширин Норматова иштирокида университетни фаол талаба қизларига фаолиятларига доир маълумотлар янгиликлар ҳамда ташаббусларни лойиҳага айлантириш лидерлик кўникмаларини ривожлантириш аёлларни тазйиқ ва зўравонликлардан асраш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган суҳбат ташкил этилди.

Учрашувда талаба-қизлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Барча янгиликлар

Text to speech