1 Август 2025 йил 461

Янгиҳаёт туманида йўллар ҳолати ўрганилди

Республикамиз йўлларида транспорт воситаларининг оқими кун сайин кўпайиб бормоқда. Шу билан бирга йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йирик шаҳарлар, айниқса пойтахтимиз йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг, тирбандликларнинг олдини олиш, самарали автоматик бошқарув тизимларини жорий этиш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг 9 июлида Президентимиз ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, қатор тадбирлар белгиланиб, зарурий амалий топшириқлар берилганди. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ соҳавий хизмат масъуллари ва мутасаддилар иштирокида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманда мавжуд 284 та асосий ва қўшимча кўчалар, катта ва кичик ҳалқа йўлларининг ҳолати, йўл белгилари, йшл чизиқларининг сифати ва ҳаракат оқимини жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.Биринчи навбатда туманда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларига эътибор қаратилиб, кўнгилсиз воқеаларни келтириб чиқарган сабаблар таҳлил қилинди. Йўллар инфратузилмасини яхшилаш, автоҳалокатлар эҳтимолини камайтириш мақсадида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" тамойили асосида чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу амалга оширилаётган ишлар пойтахт кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг, тиғиз пайтларда тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech