5 Май 2025 йил 781

Навбатдаги қабул натижалари

Тошкент шаҳар ИИББ биносида Бош бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Унда 31 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 3 таси ўрганиш давомида шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 4 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатларда келтирилган важлар бўйича қонуний якуний хулоса чиқариш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 24 та мурожаатнинг ижро муддати белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, ички ишлар органлари фаолияти: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш, ходимнинг хизмат фаолиятига юзасидан, паспорт тизими билан боғлиқ, мол-мулкни ундириб бериш каби масалалар кўтарилган мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. Фуқаролар Н.Нурмуҳамедов, В.Лутошин, Б.Коротаевларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш борасидаги мурожаатлари ижобий ҳал қилиниб, уларга фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Мазкур фуқаролар Ўзбекистон фуқароси бўлганлигидан бахтиёр эканлигини мамнуният билан қайд этишиб, миннатдорлик билдиришди.

Барча янгиликлар

Text to speech