Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ходими маъруза қилди. У ўз нутқида, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кенг кўламли ўзгаришлар бошланганлигини, давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири тарихий адолат ва ҳақиқатни тиклаш бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон давлат драма театрининг актёрлари томонидан йиғилиш иштирокчиларига “Туркистон болалари” номли спектакль намойиш этилди.