23 Октябр 2025 йил 313

Миробод туманида назоратдаги ёшлар билан учрашув ўтказилди

Миробод тумани ҳокимлиги масъул ходимлари, туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамкорлигида пробация ҳисобида турган ёшлар билан тарбиявий учрашув ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий онгини ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида ҳар қандай инсон ҳаётда хатога йўл қўйиши мумкинлиги, энг муҳими эса бу хатони ўз вақтида англаб, тўғри йўлни танлаш, ҳаётни янгидан бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, пробация ҳисобида турган ёшларни қийнаётган долзарб муаммолар тингланди, уларга ҳуқуқий тушунчалар, амалий маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг жамиятга муносиб фуқаро сифатида қайтишларига, ижтимоий фаоллигини оширишга ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech