6 Феврал 2025 йил 820

Меҳнат – фаровонлик демакдир

Юртимизда инсон қадри юксак баҳоланади ва бу қатор қонун ва бошқа ҳужжатларимизда, чунончи “Ўзбекистон 2030 стратегияси”да ҳам ўз ифодасини топган. Фуқароларимизни меҳнат, фойдали ишга банд қилиш орқали уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзосига айлантириш билан бир қаторда оилавий аҳволи, яшаш шароитларини яхшилаш, молиявий таъминотини ошириш каби инсонийлик тамойиллари асосий мақсадларимиздан биридир. Бу йўлда кенг кўламли эзгу ишлар амалга ошириб келинмоқда. Худди шундай эзгу тадбирлардан бири – “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” Яшнобод туманида жойлашган “Ишга марҳамат” мономаркази биносида ташкиллаштирилди. Унда асосий мақсад маҳалла фуқаролар йиғинларининг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, эҳтиёжманд хотин-қизлар, ёшлар ҳамда Пробация назоратида рўйхатга олинган маҳкумларнинг бандлигини таъминлашга қаратилди. Туман корхона ва ташкилотлари томонидан тавсия этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида махсус дафтарларда рўйхатда турувчи 23 нафар, Пробация назорати остида жазо ўтаб келаётган 9 нафар шахс ўзлари танлаган иш бўйича зарурий маълумотларга эга бўлишиб, маъқул келган ишларга йўлланма олишди. 1 нафар Пробация назоратидаги шахс касбга тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилинди. Меҳнат ярмаркаси ташкилотчилари бундай эзгу тадбирларни давом эттириб, меҳнат бозорига илк қадам қўяётган институт, билим юрти битирувчиларини ҳам қамраган ҳолда мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech