15 Феврал 2025 йил 1060

Махсус ўқув машғулотлари

Табиий офатлар ҳар замонда ҳам инсонлар бошига чексиз мусибат, мамлакат иқтисодиётига, ривожига катта зарар етказиши билан хавф солиб келади. Дунёда содир бўлаётган глобал иқлим ўзгаришлари кутилмаган техноген вазиятларни вужудга келтирмоқдаки, инсонлар уларга тайёр туришлари, олдини олиш, эҳтиёт чораларини кўришлари шарт. Жорий йилнинг 16 январида Республикамиз Бош вазири – мамлакат Фуқаро муҳофазасининг бошлиғи “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2024 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2025 йилдаги вазифалар тўғрисида” чора-тадбирлар режасини тақдим этганди. Унинг асосида Тошкент шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан шу йилнинг 13 февралида Мирзо Улуғбек туманидаги INHA университетида “Табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда ишчи-хизматчилар ҳамда талабаларни эвакуация қилиш ва оқибатларини бартараф этишда фуқаро муҳофазаси аъзоларининг ҳаракати ва Фавқулодда вазифаларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Мирзо Улуғбек туман бўғимига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорлиги” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ, ФВБ, Миллий Гвардия, Университет раҳбарияти ва масъул ходимлар иштирок этишди.

Машғулотларда университет биносида –шартли равишда– ёнғин чиққанида ўқитувчи ва масъуллар, ишчи-хизматчилар, талабаларнинг эвакуациясида биринчи ва иккиламчи хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказилди ҳамда бу борада амалга ошириладиган ишлар нималардан иборатлиги, йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилди. Шунингдек, хавф-хатарнинг олдини олиш, унинг оқибатларини бартараф этиш чоралари ҳақида услубий–кўргазмали тавсиялар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech