9 Январ 2023 йил 1893

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Инсонга эътибор ва сифатли таълим – Янги Ўзбекистонда устувор йўналиш” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети доценти, адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор маъруза қилди. У ўз маърузасида, Президентимиз томонидан 2023 йилга бундай ном берилишининг таг замирида Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини оширишдек устувор вазифа ётишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech