Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Дунёдаги геосиёсий вазият ва унинг Ўзбекистонга таъсири” мавзусига бағишланди. Тадбирда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт Университетининг Тошкент филиали директори ўринбосари, профессор Шухрат Ғоибназаров маъруза қилди. У ўз маърузасида, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидаги ўз мавқеини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун стратегик имкониятларга эга эканлигини, ишонч ва ҳурматга, ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган мутаносиб сиёсат юритиб, кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамламоқдалигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида, истеъфодаги полковник Муроджон Каримов, йиғилиш иштирокчиларига Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган истеъфодаги полковник Абдунаби Кабуловни таништирди.