16 Феврал 2023 йил 1775

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Бобур – моҳир саркарда ва халқпарвар подшоҳ” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат педагогика университети вакили Дилдора Аскарова маъруза қилди. У ўз маърузасида, Заҳриддин Муҳаммад Бобур — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби, бобурийлар сулоласи ва салтанати асосчиси эканлигини, шунингдек унинг асарларидаги адабий тил соддалик, ҳаммабоплик, равон ва қисқалигини, содда тили ўқувчига асарларини, бой ифодалари ва кечинмаларини аниқ ўзлаштиришда ёрдам беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида Тошкент шаҳар ИИББ “Ниҳол” гуруҳи томонидан концерт дастури тайёрланиб, унда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларидан парчалар ўқиб эшиттирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech