26 Декабр 2022 йил 1447

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Табиат – онамиз!” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасиси вакили Илхом Хакимов маъруза қилди. У ўз маърузасида, Президентимиз раҳнамолигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувининг янги тизими шакллантирилгани, муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилганини ва Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech