21 Август 2025 йил 412

Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш жараёнларига илмий ёндашилмоқда

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, фуқароларимиз осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашга Президентимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Чунончи, бу борада қатор тизимлар яратилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қабул қилинган Юртбошимизнинг қарорида “Ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилиши белгиланган.

Куни кеча Яккасарой туманида ўтказилган йиғилишда, мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан муҳокама ўтказилди. Учрашув жараёнида қайд этилишича пойтахтнинг Яккасарой туманида учта “қизил” тоифадаги ҳамда Олмазор туманидаги криминоген ҳолати оғир ҳисобланган тўққизта маҳаллаларда мутасаддилар томонидан ўрганишлар олиб борилиб “йўл хариталари” ишлаб чиқилди. Мазкур маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга масъуллар бириктирилиб, чора-тадбирлар белгиланди. Натижада жорий йилнинг 7 ойи мобайнида маҳалла “еттилиги” ва масъуллар иштирокида қарорнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда самарали ижросини таъминлаш бўйича 1 388 маротаба ўқув семинарлари ташкиллаштирилди. 39 467 нафар шахсларга ижтимоий профилактика йўналишида хулосалар берилиб, шундан 32 875 нафарининг муаммолари ҳал этилиб, қўшма хулосалар расмийлаштирилди. Кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 499 та, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига 397 та, мактабларнинг очиқ спорт майдонларига 203 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 770 та, савдо марказлари ва бозорларга 399 та ҳамда бошқа объектларга жами етти мингдан ортиқ видеокузатув камералари, 3 249 та “ташвиш” тугмалари ўрнатилди. Кўп қаватли уйларнинг эшикларига 6 428 та замонавий домофон комплекслари, 8 904 та уйлар, 2 330 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари “Қўриқлаш” хизмати томонидан техник қўриқловга олинди. Амалга оширилган ишлар қаторида профилактика инспекторлари, маҳалла “еттилиги”, масъуллар томонидан йўл қўйилган айрим камчилик ва нуқсонлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллаларни “яшил” тоифага ўтказиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, аниқ ижро муддатлари белгиланди. Белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси маҳаллаларда криминоген вазиятни мўътадиллаштириш, намунали маҳаллалар даражасига кўтаришга хизмат қилиши бегумон.

Барча янгиликлар

Text to speech