14 Октябр 2025 йил 312

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ишлари ўрганилди

Юнусобод тумани прокурори ҳамда туман ИИО ФМБ масъул ходимлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1-сон қарор ижроси доирасида “Шарқ Ҳақиқати” маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги билан танишди.

Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудига ўрнатилган кузатув камералари ва “ташвиш тугмаси”нинг ҳолати, шунингдек, йўл харитаси ижроси ўрганилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мазкур ҳудудга хизмат кўрсатувчи бошқарув-сервис компанияси томонидан дебитор қарздорликларни ундириш, электр шитларини таъмирлаш ҳамда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди.

Бизни кузатишда давом этинг!

Барча янгиликлар

Text to speech