Жорий йилнинг 1 май куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати биносида (Миробод тумани, Саид Барака кўчаси) Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабули ўтказилади.
▪️ Тергов йўналиши бўйича – полковник Абдувосит Абдураззаковга, ▪️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида – полковник Муродилла Аликариевга, ▪️ Ички ишлар органлари соҳасига кириш ва хизматни ўташ масалалари юзасидан – полковник Алиахмед Чориевга, ▪️ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича – подполковник Икром Тиллаевга мурожаат қилишингиз мумкин.