8 Декабр 2022 йил 2049

Тошкент шаҳар ИИББда Конституция куни байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шахсий таркиби ва ички ишлар органлари фахрийлари иштирок этди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатов йиғилганларни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан муборакбод этиб, кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти такомиллаштирилганлигини, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилаётганлигини таъкидлади.
Тадбир якунида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилаётган бир қатор ходимлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Барча янгиликлар

Text to speech