18 Январ 2023 йил 1775

Янги кийим-кечакларни ўғирлаганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Пойтахтнинг Чилонзор туманида тергов-тезкор гуруҳи томонидан ўғрилик билан боғлиқ жиноят иссиқ изидан фош этилди.
Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 5 январь куни тахминан соат 19.50 да, номаълум шахс савдо мажмуасида жойлашган омборхона йўлагида қаровсиз қолдирилган жами 133.314 АҚШ долларлик 33 ўрамга ўралган турли хил кийим-кечакларни ўғирлаб кетганлиги маълум бўлган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 22 ёшли Равшан М. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Сиздан ҳушёр бўлишингизни ва мулкингизни қаровсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech