25 Июн 2025 йил 418

Кибержиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди

Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ масъул ходимлар томонидан туман ҳокимлигида фаолият юритувчи ходимлар билан "Интернет ижтимоий тармоғидаги фирибгарликлар ва тарқалаётган зарарли ҳаволалар" мавзусида профилактик учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан кибержиноятларнинг кенг тарқалаётган турлари ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, банк карталаридан фойдаланиш вақтида шахсий маълумотларни фирибгарлар қўлига бериб қўймаслик ва бунинг учун зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўриш кераклиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

© Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati | Пресс-служба хокимията Янгихаётского района

Барча янгиликлар

Text to speech