3 Декабр 2025 йил 156

Кеча Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Президентимиз топшириғи билан тузилган Махсус комиссия аъзолари, ҳокимлар ва идоралар раҳбарларининг бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди. Йиғилишда тизимли ёндашув зарурлиги - қабул қилинаётган қарорлар бугун натижа бериши билан бирга, келгусида бундай инқирозларнинг олдини олиши кераклиги таъкидланди.

Шахсий назорат доирасида Саида Шавкатовна Қибрай туманига бориб, кунига 150 килограммга яқин кўмир ёқаётган иссиқхоналардан бирини кўздан кечирди. Атроф-муҳит ва фуқаролар соғлиғига тўғридан-тўғри зарар етказадиган бундай амалиётга йўл қўйиб бўлмаслигини, иқтисодий фойда экологияга зарар етказишни оқлай олмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, тадбиркорларнинг экологик технологияларга ўтишини қўллаб-қувватлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Текширув якунида мутасаддиларга назоратни кучайтириш, фильтрлар ўрнатишни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилишга қаратилган қўшимча топшириқлар берилди.

Махсус комиссияга хавфсиз ва барқарор экологик вазиятни таъминлаш бўйича ишларни кучайтирилган тартибда давом эттиришга кўрсатма берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech