4 Сентябр 2025 йил 525

Жойларда сайёр қабуллар давом этмоқда

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Туманнинг “Бектемир” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган қабулга олтмишдан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган саволлар ва муаммоларига жавоб топиш мақсадида ташриф буюришди. Қабулга келган ҳар бир фуқаро раҳбар томонидан тингланиб, мурожаатлари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида 45 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. 7 нафарига ҳуқуқий йўл-йўриқлар ва тавсиялар берилди. 9 та мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра тегишлилиги бўйича масъулларга топширилди ҳамда ижобий ҳал этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. Жумладан, туманнинг Олмос кўчасида яшовчи М.Ольганинг яшаб турган хонадонида содир бўлган ёнғиндан сўнг олиб борилаётган таъмирлаш ишларига қурилиш моллари бўйича ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимосномаси юзасидан мурожаат қилиниб, ижобий ҳал этилишига эришилди. Фуқаро 1976 йилда туғилган Х.Раънонинг уйини таъмирлаш жараёнида тўпланиб қолган дарахт шох-шаббаларини Махсустранс томонидан олиб кетилмаётганлиги масаласи бўйича туман Махсустранс раҳбариятига қўнғироқ қилиш орқали ижобий ҳал этилди. 1980 йилда туғилган А.Дурдонанинг ишга жойлашиш масаласидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, унга туманда жойлашган иккита ташкилотдаги бўш иш ўринлари таклиф этилди. Пробация ҳисобидан чиқариш масаласида амалий ёрам сўраб мурожаат қилган 1983 йилда туғилган Г.Камилнинг маълумотлари, ахлоқ-одоби ўрганилиб, суҳбат ўтказилгач, соҳа ходимлари хулосасига таяниб ижобий ҳал этилди.

Ҳар бир фуқаронинг мурожаатини тинглаш, саволларига тегишли қонуний ечим топиш, оғирини енгил қилиш, қўллаб-қувватлаш, ўз муаммолари гирдобига ташлаб қўймаслик каби инсонпарварлик фазилатининг намойиши ҳар бир ваколатли шахс томонидан, хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ, унинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари томонидан изчил амалга ошириб келинмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech