26 Ноябр 2025 йил 651

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:06 ларда, Миробод тумани, Чимкент кўчасида жойлашган ошхона ишчилари томонидан, шу жойда ИИВ томонидан ўрнатилган “ташвиш тугмаси” босилиб, Миробод тумани Қўриқлаш бўлимига бир фуқаро маст ҳолда жанжал қилаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Соат 23:10 ларда тунги хизматга жалб қилинган туман Қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари воқеа жойига етиб келганда, 1991 йилда туғилган фуқаро А.А. ошхона олдида маст ҳолатда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқароларни тинчлигини ва жамоат тартибини бузаётганлиги аниқланган. Мазкур фуқаронинг ҳуқуқбузарлигини бартараф этиш жараёнида, у Қўриқлаш бўлими ходимларининг қонуний талабини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатганлиги сабабли, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатилиб, фуқаро зарарсизлантирилган ва туман ИИО ФМБга топширилган.

Ҳозирда, Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech