13 Январ 2023 йил 1522

Ҳурматли фуқаролар, совуқ кунлар давом этмоқда, ис гази заҳридан огоҳ бўлинг!

Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ва кунларнинг совиши иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Бироқ иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар, энг ачинарлиси, фавқулодда вазиятлар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.
Маълумки, ис гази рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади.
Ис газидан заҳарланмаслик ва ёнғин келиб чиқишига йўл қўймаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:
- газ плитасидан хонани иситишда фойдаланмаслик;
- газ плитасининг устида кийимларни қуритмаслик;
- ёш болаларни газ ускуналари яқинида қаровсиз қолдирмаслик;
- газ плитасини назоратсиз ёқилган ҳолатда қолдирмаслик;
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўрмаслик;
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик.

Агар хонада газ ҳиди сезилса нима қилиш керак?
- ойна ва эшикларни зудлик билан очиш ва кўчага тоза ҳавога чиқиш;
- 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 1050 рақами орқали қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш;
- ис газидан заҳарланган шахс бўлса, зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини чақириш.

Унутманг! Газ ҳиди сезилганда чироқни ёки олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади!

Барча янгиликлар

Text to speech