6 Май 2025 йил 700

Ишончли ва кафолатли хизматдан фойдаланинг!

Юртимизда ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида пойтахтнинг барча туман ички ишлар органларида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси самарали амалга оширилиб келинмоқда. Белгиланган тадбирларнинг навбатдагиси “Соқчи” тадбири Сергели тумани ИИО ФМБ ҳамда “Қўриқлаш” хизмати мутасаддилари ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Туманнинг “Бунёдобод” маҳалласида ўтказилган профилактик-тушунтириш тадбирида маҳалла фаоллари, фуқаролари, ҳудудда фаолият олиб борувчи корхона ва ташкилотлар, тижорат ҳамда маиший хизмат кўрсатувчи объектлар масъуллари иштирок этди. Йиғилганлар олдида сўзга чиққан мутахассислар бугунги кунда ҳар қандай маъмурий бинолар ва хусусий хонадонларни қўриқлаш бўйича замонавий, фойдаланишда осон ва қулай бўлган қўриқлов турлари мавжудлиги, уларни ўрнатиш, техник қўриқлаш тизимига улашда афзалликлар яратилгани ҳақида маълумотлар беришди. Хусусан, қўриқловга олинган объектларда содир этилган ўғирлик, талон-тарожлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги, тезкор фош этишдаги аҳамияти мисоллар ёрдамида очиб берилди. Ҳар бир қўриқловга олинган бино-иншоотлар, хонадон ва мол-мулк ишончли ва кафолатли қўриқланиши таъкидланди. Шунингдек, масъуллар йиғилганларнинг қўриқловга олиш ва хизмат кўрсатиш тартиби, қўриқлов воситаларининг турлари қаторида тўловлар шакллари ва миқдори билан боғлиқ кўплаб саволларига жавоблар беришди. Ойлик доирасида амалга оширилган бу каби профилактик тадбирлар келгусида ҳам изчил давом эттириб борилади.

Барча янгиликлар

Text to speech