17 Январ 2025 йил 1136

Имкон берилди – хулоса ўзларидан

Инсон билиб ёки билмай тўғри йўлдан адашиши мумкин. Бундайларга тўғри йўлни кўрсатиш, хатоларини тузатиш учун имкон бериш одамийликнинг энг гўзал сифатларидан биридир. Бу борада юртимизда кўплаб хайрли ишлар олиб борилмоқда. Юртимизда инсон қадри ҳамиша ҳар нарсадан юқори қўйиб келинади. Тошкент шаҳар ИИББ қуйи тизимлари олдида озодликни чеклаш ҳамда шартли озод этилганлар ҳамда Пробация ҳисобида турувчи маҳкумларнинг ижтимоий ҳимоясини, бандлигини таъминлаш, келгусида жиноят содир этишига йўл қўймаслик, улар билан профилактик тадбирлар ўтказиш вазифалари туради. Куни кеча Бектемир тумани “Олтинтопган” маҳалласида пробация ҳисобида турувчи маҳкумларнинг намунали хулқи, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шарт-шароитларини инобатга олиб, тайинланган жазони енгилига ўтказишга қаратилган Жиноят ишлари бўйича туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда 10 нафар маҳкумлар тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилиб, 1 нафарига озодликни чеклаш жазоси қўлланилди. Ўз ҳаёт йўлларини топиб олиш, оиласи бағрида ҳалол меҳнат билан шуғулланиб, фарзандларини тарбиялаш имкони берилган бу шахсларнинг келгусида жиноятга қўл урмаслиги, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги борасида профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Барча янгиликлар

Text to speech