1 Декабр 2022 йил 2074

Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика марказининг етакчи мутахассислари томонидан шаҳар прокуратураси ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди

Жиноятларни фош этишда экспертиза муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги даврда Эксперт криминалистика маркази фаолиятида замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда экспертизаларнинг янги турлари ўтказилиши йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ мутахассислари томонидан шаҳар прокуратураси ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди. Унда Марказнинг етакчи мутахассислари иштирокчиларни замонавий жиҳозлар ва махсус техник воситалари билан таништирдилар. Шунингдек, ЭКМ ходимлари жиноятларни фош этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, яъни воқеа жойини кўздан кечириш ҳамда ашёвий далилларни олиб қўйиш тартиби ҳақида сўзлаб бердилар.
Бундай ўқув семинарлари эксперт-криминалистика йўналишлари бўйича янги билимларга эга бўлиш имконини беради.

Барча янгиликлар

Text to speech