Тошкент шаҳар ички ишлар органларида мавжуд раҳбарлар таркибидаги лавозимларга билимли, тажрибали ва касбий малакага эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари бўйича кадрлар заҳирасини яратиш мақсадида танлов эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган ходимлар жорий йилнинг 5-15 сентябрь кунлари давомида телефон рақами, хизмат гувохномаси ва паспортини қуйидаги t.me/rahbarlikka_tanlovтелеграм ҳаволаси орқали юклаши тавсия этилади.
Танлов шартларига кўра, ходимлар 30 ёш ва ундан катта бўлиши, ички ишлар органларида 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида хизмат қилаётган офицерлар таркибидаги ходимлар бўлиши талаб этилади.