4 Феврал 2025 йил 935

Ходима аёллар билимдонлик баҳсларида

Ички ишлар вазирлиги тизимида ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, саводхонлик маданиятини ошириш ҳамда улар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтириш мақсадида мунтазам равишда интеллектуал кўрик танловлар ўтказиб келинади. Куни кеча Тошкент шаҳар Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл-ходималар ўртасида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 21 нафар аёл ходималар қатнашишди. Кўрик танлов 3 босқичда ўтказилди.
1-босқич – “Бадиий асарлар билимдони” номи остида бўлиб, унда ходимлар учун ўқиш тавсия этилган 39 та ўзбек ва жаҳон адабиётига оид китобларнинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамиятини шарҳлаш талаби қўйилди. Иштирокчилар бадиий асарни билет тортиш орқали танлашди. Тайёргарлик кўриш учун 1, жавоб бериш учун 2 дақиқа вақт ажратилиб, натижа 100 баллгача баҳоланди.

2-босқич – “Буюк мутафаккир ва адиб” шарти. Унда ҳакамлар томонидан тавсия этилган улуғ алломалар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндалари ҳақида иштирокчининг билимини текшириш мақсадида, ҳакамлар томонидан қўшимча саволлар берилди. Бу шартни бажаришда ҳам тайёргарлик кўриш учун 1, жавоб бериш учун 2 дақиқа вақт ажратилиб, натижа 100 баллгача баҳоланди.

3-босқичда – “Тезкор савол-жавоб” шартида ҳакамлар томонидан ўқиш учун тавсия этилган 39 та ўзбек ва жаҳон адабиётларидан тузилган 3 та саволга 3 та жавоб бериш сўралди шунингдек, қўшимча саволлар берилди. Билимдон ходималар бу гал ҳам саволларни билет тортиш орқали танлади, аммо бу сафар тайёргарлик кўриш учун вақт ажратилмади, бироқ жавоб бериш учун 2 дақиқа берилди. Мазкур шарт учун битта тўғри жавоб 25 баллгача баҳоланди. Танлов якунида ҳар бир иштирокчи томонидан тўпланган якуний балллар бўйича ғолиблар аниқланди.

Танлов якунига кўра фахрли 1-ўринни Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Гулора Худжаева қўлга киритди. 2-ўрин Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, катта лейтенант Онорхол Исмоиловага, 3-ўрин Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Моҳинур Солиева ва Янгиҳаёт тумани бўйича ИИО ФМБ ҲПБ Вояга етмаганлар ва ёшлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи инспектори, лейтенант Фарангиз Тошпулатоваларга насиб этди. Кўрик-танлов ғолиблари бўлган ходима аёлларимизга тантанали равишда диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech