Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорлари талаблари асосида Патруль-пост хизматининг алоҳида хизматлари учун сафдорлик лавозимларига (фақат эркаклар) танлов эълон қилади.
(танлов рақами ID-251)
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш бўйича рўйхатда бўлиши;
- олий маълумотга эга бўлиши;
- ёши 30 дан ошмаган бўлиши;
- бўйи 180 см ва ундан юқори бўлиши;
- номзодлар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши лозим.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар 2025 йилнинг 31 август кунига қадар kb.iiv.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Номзодларга қўйилган талаблар ҳамда шартлари бўйича батафсил маълумотларни kb.iiv.uz сайт орқали танишиб олишингиз мумкин.