Пойтахтимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда маҳалла еттилиги, фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик билан чамбарчас алоқа боғлаб, ҳамкорликда фаолият юритиб келаётган профилактика инспекторларининг ўрни муҳим. Мазкур хизмат ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширган ишлари, чора-тадбирлари ҳақида туман ИИО ФМБ раҳбарияти, маҳалла фаоллари, фуқаролари ва мутасадди идораларга ҳисобот беришларининг йўлга қўйилгани эътирофга сазовордир. Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда пойтахт Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ “Юксалиш” маҳалласи катта инспектори, майор Х.Шариповнинг йиллик ҳисоботи тингланди. Унда туман ИИО ФМБ бошлиғининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ш.Мирзаев, 4-сон ИИБ бошлиғи, подполковник А.Аҳмедов, маҳалла еттилиги, фаоллари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Маърузачи ўтган 2024 йил давомида ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширган ишлари, содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлили билан йиғилганларни таништирди. Шу билан бирга ҳамкорликда маҳалла ҳудудида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил шахсларни барвақт аниқлаш ва жиноятларга чек қўйиш бўйича 2025 йилда амалга ошириладиган ишлар режасига тўхталди.
Худди шундай ҳисобот йиғилишида туманнинг 2-сон ИИБ “Абдулла Авлоний” маҳалла профилактика катта инспектори, майор А.Режаматов томонидан амалга оширилган ишлар тингланди. Мазкур йиғилишда туман ИИО ФМБ бошлиғининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ш.Мирзаев, 2-сон ИИБ бошлиғи, подполковник Б.Адилов, Миллий гвардия “Қўриқлаш” хизмати Миробод туман бўлими бошлиғи, подполковник Р.Исламов, маҳалла еттилиги, фаоллари ҳамда мутасадди корхона-ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар. Майор А.Режаматов йиғилганларни ўзига бириктирилган ҳудудда маҳалла фаоллари, маҳалла еттилиги ҳамда ҳамкор корхона-ташкилотлар билан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар баробарида, содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлили бўйича ахборот берди. Ҳар икки йиғилишда сўзга чиққан подполковник Ш.Мирзаев профилактика инспекторларининг ҳисоботларини тинглар экан, айрим йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратиб, келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳолининг кенгроқ қатламлари билан манзилли тушунтириш-огоҳлантириш, профилактик тадбирлар ўтказиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида ҳавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорининг мазмун-моҳиятига тўхталиб, унда белгиланган бандларга эътибор қаратиш, қарор ижросини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга эътибор қаратди. Бу каби ҳисобот тадбирлари пойтахтимизнинг барча туманларида давом этмоқда.