5 Декабр 2025 йил 112

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Учтепа туманида Пробация назоратидаги шахслар билан самарали учрашув ўтказилди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги давомида Учтепа туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан назоратдаги "оғир ва ўта оғир" жиноят содир этган шахслар билан навбатдаги сайёр учрашув ташкил этилди. Тадбир "Кўҳна Чўпонота" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилиб, унда пробация назоратида турган 50 нафар муқаддам судланган шахс иштирок этди.

Учрашувга туман ИИО ФМБ бошлиғи А.А.Бахрамов, маҳалла раиси R.S.Toъхтаева, хотин-қизлар масалалари бўйича масъул Г.Р. Нишонбоева ҳамда пробация бўлими бошлиғи Ф.Б.Исроилов бошчилик қилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга қайта жиноят содир этишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий оқибатлари батафсил тушунтирилди, профилактик огоҳлантиришлар берилди. Шунингдек, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, жамиятга мослашувини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ижтимоий-ҳуқуқий масалалар жойида ҳал этилди.

Жумладан:

Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган А.А.Рахимов ва А.А.Дунановга бандлик масаласида амалий ёрдам кўрсатилиб, улар “София” қандолатчилик корхонасига ишга жойлаштирилди.

Пробация назоратидаги А.А.Абдурахмонов ва О.Т.Эшпўлатовни муддатидан илгари шартли равишда озод этиш бўйича туман судига тақдимнома киритилди.

Шунингдек, бошқа бир қатор аниқланган муаммолар ҳам ўша жойнинг ўзида ҳал қилинди.

Мазкур тадбир пробация назоратидаги фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, уларни жамиятга қайта интеграция қилиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида самарали чоралар кўрилаётганидан далолат беради.

Барча янгиликлар

Text to speech